“Манчестер Юнайтед” Феллайни билан шартномани узайтиради
Ads

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни шу кунларда клуб билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда HLN хабар бермоқда.

Бельгиялик 30 ёшли футболчи манкунианлар билан 2020 йилгача мўлжалланган келишувга имзо қўйиши кутилмоқда. Феллайнининг амалдаги битими жорий йилнинг 30 июнь куни якунига етади.

Феллайни 2013 йилдан буён “МЮ” сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Ярим ҳимоячи 156 учрашувда 20 та гол ва 10 та голли пасга муаллифлик қилди. Ўтган мавсумда у 16 ўйинда 4 та гол киритди.

Аввалроқ Маруан Феллайнининг хизматларига “Монако” ва “Милан” клублари қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди.