"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси А Серияга йўл олиши мумкин

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳимоячиси Маттео Дармиан Италияга қайтиши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича Римнинг “Рома” клуби қишки трансферлар даврида 27 ёшли Италия терма жамоаси футболчисини мавсум сўнггида сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.

Маълумот учун, Дармиан жорий мавсум премьер-лигада бор йўғи 3та учрашувда иштирок этди ҳолос. У фаолияти давомида Италиянинг "Торино" ҳамда "Милан" жамоаларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!