“Манчестер Юнайтед” жуда катта трансферни кўзлаяпти
“Манчестер Юнайтед” футболчилари Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритганидан кейин клуб раҳбарияти таркибни янада кучайтиришни режалаштирмоқда.
Бош мураббий Эрик тен Хаг анчадан бери суперфорвард олиб келинишини сўраяпти. Клуб мутасаддилари Винисиус Жуниор трансферини мўлжаллай бошлади.
Бразилиялик юлдуз “Реал”да зўр ўйнаяпти. Бироқ, Испанияда ирқчилик билан боғлиқ муаммолар унга ёмон таъсир қилмоқда.
22 ёшли футболчининг мадридликлар билан яна бир йиллик шартномаси бор. Манчестерликлар бундан фойдаланиб қолмоқчи.
Defensa Central нашрининг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” катта маош таклиф қилиш орқали Винисиусни Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга кўндирмоқчи.
Фикрлар