“Манчестер Юнайтед” клуби скаути шарманда бўлди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби скаути ташкилий ишдаги хатолик сабаб, Исландия ҳамда Чехия терма жамоалари ўртасидаги баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.

“Қизил иблислар”скаути ушбу ўйинни стадиондан туриб кузатиш учун Дания  орқали Исландия пойтахти Рейкьявик шаҳрига учиб келди. Беллашув “Лаугардалсвеллур” стадионида ўтиши керак эди. Бироқ ноқулай об-ҳаво сабаб, Қатарга кўчирилган эди. Ўйин 2:1 ҳисобида исландлар ғалабага эришди.

Хабарларга кўра, МЮ скаутлари исландиялик ҳужумчи Кристьян Финнбогасон ва чехиялик Антонин Баракларни кузатиш учун боришни режалаштирилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!