"Манчестер Юнайтед" Коутиньо учун "Барселона"га қанча таклиф қилмоқчи?

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ёзда Испанияни тарк этиши мумкин, дея хабар беради Sky Sports нашри.

Коутиньо "Барселона" сафида доимий равишда асосий таркибда тўп сураётгани йўқ. Шу туфайли каталонияликлар Коутиньо сотиш истагида бўлиб турибди. Айни вақтда унга "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқиш бўлмоқда.

Инглиз клуби Коутиньо трансферига 85 миллион евро сарфлашга тайёр эканлиги маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Филиппе Коутиньо жорий мавсумда "Барселона" сафида Ла Лигада 26та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол урган ҳамда 2та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!