Ads

"Лион" ярим ҳимоячиси Тангай Н'Домбеле яна бир инглиз клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли франциялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед" ҳам кураш бошлади. “Қизил иблислар” бу борада ўз ҳамшаҳари "Манчестер Сити"га жиддий рақобат қилишмоқчи.

Эътиборлиси, МЮ Н'Домбеле учун француз клубига 90-100 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Н'Домбеле жорий мавсум “Лион” сафида ҳозирча 2та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.