Ads

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар даврида "Интер" марказий ҳимоячиси Милан Шкриньярни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Calciomercato тарқатган маълумотларга кўра “қизил иблислар” 23 ёшли словакиялик футболчи учун миланликларга 69 миллионов евро таклиф қилишга тайёр. Айтиш лозимки, ушбу футболчи шунингдек Каталониянинг “Барселона” клуби қизиқишларига ҳам сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, Шкриньяр жорий мавсум “Интер” сафида жами 30та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.