Ads

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби чап қанот ҳимоячиси Алекс Гримальдо "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Talksport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича манкуанликлар скаутлари 22 ёшли испаниялик футболчини синчиковлик билан кузатишмоқда. Берилган маълумотларга қараганда МЮ Гримальдони қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” тарбияланувчиси жорий мавсум Португалия чемпионатининг 4та учрашувида иштирок этди ва 1та голга ассистентлик қилишга эришди.