"Манчестер Юнайтед" қишда "Челси" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Челси" ҳимоячиси Гари Кэйхилл "Манчестер Юнайтед" клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 32 ёшли англиялик футболчини шахсан манкуанликлар устози Жозе Моуриньо ўз жамоасида кўришни истамоқда ва ушбу трансфер давралар оралиғидаёқ амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Маурицио Сарри “Челси” бошқарувига келгач Кэйхилл захира футболчисига айланиб қолди ва шу сабабли ҳам у жамоадан кетишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!