Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби "Бордо" ҳимоячиси Паблога жиддий қизиқиб қолди.

Fox Sports тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 27 ёшли бразилиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ харид қилишмоқчи. Гап шундаки, манкуанликлар устози Жозе Моуриньо давралар оралиғида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва бу борада Пабло асосий номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, МЮнинг бу борадаги биринчи рақамли номзоди "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали ҳисобланади. Бироқ, унинг товон пули 100 млн еврони ташкил этади ва неаполликлар ҳам уни сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Пабло жорий мавсум “Бордо” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар