"Манчестер Юнайтед" қишда Погбани сотмайди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоадан кетмайдиган бўлди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра МЮ ўзининг энг қиммат футболчисини давралар оралиғида қўйиб юбормоқчи эмас. Бордию 25 ёшли франциялик футболчининг трансфери борасида таклифлар бўлган тақдирда ҳам, улар рад этилади.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган. Тахминий трансфер баҳоси эса 90 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!