Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли хорватиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Агар Ракитичнинг “Барселона” билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралари муваффақиятли якунланмаса, “қизил иблислар” унга яхши таклиф билан мурожаат қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ унга Миланнинг “Интер” клубидан ҳам қизқишлар бўлаётгани ва “нерадзуррилар” унинг трансфери учун 40 млн евро таклиф қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинчалик Ракитич “Барселона”да қолишни режалаштираётгани ҳақида айтганди.

Маълумот учун, Ракитич “Барселона” сафига 2014 йил “Севилья”дан кўчиб ўтган эди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.