"Манчестер Юнайтед" сўнгги 26 йил ичида АПЛни энг ёмон стартда бошлади

Аввал хабар берганимиздек кеча "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 3-тури доирасида ўз майдонида "Тоттенхэм"га (3:0) йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Бу эса манкуанликлар учун жорий мавсум премьер-лиганинг ўтган 3та туридаги 2-мағлубият бўлди. Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа ўтган тур "Брайтон"га (2:3) имкониятни бой берган бўлса, илк турда ўз майдонида "Лестер"ни (2:1) енган эди.

Sky Sport нашри тарқатган хабарга кўра “Манчестер Юнайтед” 1992/93 йилги мавсумдан буён илк бор АПЛнинг дастлабки 3та турида икки бор мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!