"Манчестер Юнайтед" янги ҳафтада Португалия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби хавбеки Бруну Фернандеш янги мавсумни "Манчестер Юнайтед"да бошлашга жуда яқин турибди.

Sportsmole нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 24 ёшли португалиялик футболчининг трансферини янги ҳафтанинг ўзида эълон қилишлари мумкин. Таъкидлаш керакки, Фернандеш манкуанликлар сафига ўтса, йилига 6 млн евро маош олади. Ўз навбатида лиссабонликлар эса унинг трансферидан 70 млн евро ишлаб олишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фернандешга “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” каби АПЛнинг бошқа грандлари қизиқишаётган эди.

Маълумот учун, Бруну Фернандеш ўтган мавсум “Спортинг” сафида жами 53та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 32та гол ҳамда 18та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!