"Манчестер Юнайтед"нинг деярли ярим таркиби жароҳат олди

“Манчестер Юнайтед” АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган “Кристал Пэлас”га қарши баҳс олдидан таркибда жиддий йўқотишларга дуч келиши мумкин.

Маълумотларга қараганда тахминан 10 нафар футболчининг ушбу учрашувда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Ҳимоячилар Фил Жонс, Маттео Дармиан ҳамдаАнтонио Валенсия, ярим ҳимоячилар Неманя Матич, Антони Марсьяль, Хуан Мата, Андер Эррера ва Жесси Лингард ҳамда ҳужумчи Маркус Рэшфордлар шулар жумласидандир.

Улар орасида Марсьяль, Матич, Жонс, Дармиан, Валенсия ҳамда Лингардларнинг майдонга тушолмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Қолганларники эса сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, “Кристал Пэлас” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари ўртасидаги учрашув эртага бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!