
"Манчестер Юнайтед"нинг етакчи футболчиси ҳибсга олинди
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Мейсон Гринвуд Манчестер шаҳри полицияси томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 20 ёшли футболчи зўрлаш ва тан жароҳати етказишда гумон қилинмоқда. Аввалроқ ҳужумчининг севгилиси Харриет Робсон калтаклангани акс этган суратларни эълон қилган ва бунинг учун Гринвудни айблаган эди.
Гринвуд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда жами 24 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Комментарии