Манчестернинг икки клуби "Интер" футболчисига харидор бўлмоқда

"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастони учун курашишга тайёр, деб хабар берди "La Gazzetta dello Sport".

Ўтган ёзда 23 ёшли италиялик футболчига Премьер лиганинг яна бир клуби "Тоттенхэм" даъвогарлик қилганди. Бироқ якунда лондонликлар “Барселона”дан Клемен Ленглени ижарага олишди.

Бастоне - "Аталанта" тарбияланувчиси. У 2017 йилнинг ёзида "Интер"га ўтганди. Бастоне жорий мавсумда барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушди. Унинг “нерадзуррилар” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!