Манчини бразилиялик футболчини Италия терма жамоасида ўйнатмоқчи

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ўз жамоаси сафида "Наполи"нинг бразилиялик хавбеки Алланни кўрмоқчи.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра келиб чиқиши бразилиялик бўлган 27 ёшли футболчи узоқ йиллардан буён Италияда истиқомат қилиб келади. Айнан шунинг учун ҳам унда ушбу юрт терма жамоаси сафида тўп суриш имконияти мавжуд.

Маълумот учун, Аллан Бразилия ёшлар терма жамоасида 5та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!