Манчини эртага Италия термаси устозига айланади
Ads

“Зенит” клубининг собиқ бош мураббийи Роберто Манчини яқин вақт ичида Италия терма жамоаси устозига айланади, дея хабар беради Sky Sport Italia нашри.

Манабада ёзилишича, томонлар шартноманинг барча шартлари бўйича келишувга эришган ва эртага, 15 май куни бу расман эълон қилинади. Аввалроқ Манчини янги иш жойида йилига 2 млн евро маош олиши айтилган эди. Келишув 2 йилга мўлжалланган.

13 май куни “Зенит” Манчини билан товон пулисиз келишувни бекор қилган эди. Италиялик мутахассис қўл остида “Зенит” 44 учрашувда 21 ғалаба 13 дуранг ва 10 мағлубият қайд этган.