Манчини: ЖЧ-2018 очилиш учрашувида фаворит - Россия
Ads

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини кеча Саудия Арабистонига (2:1) қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг ЖЧ-2018 очилиш баҳсида Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари тўқнашувида қайси жамоанинг имкониятлари юқори эканлигини айтиб ўтди.

“Фаворит – Россия. Аммо, Саудия Арабистони ҳам у қадар кучсиз жамоа эмас. Улар сафида тезкор ўйинчилар бор. Бундан ташқари бу очилиш ўйини. Шундай экан ҳеч кимга осон бўлмайди. Бироқ, мен Россияни бу ўйинда фаворит деб ҳисоблайман”, - дейди Манчини.

Маълумот учун, Россия – Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс 14 июнь куни Москвада бўлиб ўтади.

Минбар

Барча блоглар