Манчини қачон Балотеллини терма жамоага чақиришини айтди
Ads

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини “Ницца” ҳужумчиси Марио Балотеллининг термага қайтиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мен ўз вақтида Марио учун қўлимдан келган барча ишни қилганман. Умид қиламанки, барчаси яхши бўлади. У термага қайтади, бироқ олдин бунга лойиқ бўлиш керак.

Ҳозир унинг ёши 28да, унда ҳали вақт бор. Европа чемпионати ва келаси жаҳон чемпионати унинг учун сўнгги катта турнирлар бўлади.

Квальярелла? Агар бизда ҳужумда муаммо бўлса ва у шундай кўп голлар уришда давом этса, ўшанда мен уни чақираман. Бироқ у шуни билиб қўйиши керакки, бизда унинг (футболчи айни дамда 35 ёшда) ёшидаги терма жамоа бўлмайди, – дейди Манчини.