Манчини: Роналдунинг Италияга келиши, бизнинг футбол учун муҳим

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Бу трансфер бутун италян футболи учун муҳим. Бу олдинга силжишдаги биринчи қадам бўлар эди”, – деб айтиб ўтди  Манчини.

Илгарироқ мадридликлар Роналдуни “Ювентус”га 100 млн евро эвазига сотишга тайёр эканликлари борасида хабарлар тарқалган эди. Туринликлар йилига 30 млн евролик маош ва 4 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!