Манчини
Ads

Италиянинг “Сассуоло” клуби ярим ҳимоячиси Маттео Политано Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда италиялик машхур журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра питерликлар 24 ёшли италиялик футболчи учун 15 млн евро талкиф қилишган. Бироқ, италияликлар футболчисини ушбу нархга қўйиб юбормоқчи эмас. Шу боис, Роберто Манчини бошчилигидаги жамоа бу борада ўз таклифини кескин яхшилаши керак.

Маълумот учун, Политано ўтган мавсум А Сериянинг жами 31та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.