Мане: Фирминога ўйнаш учун кўзлар шарт эмас
Ads

Бразилиялик футболчи кўзидан олган жароҳати боис ўйинни ўтказиб юбориши мумкин эди, аммо кеча захирадан майдонга тушиб, ғалаба голини киритди.

"Ўйлашимча, Фирмино ўйнаши учун кўзлар шарт эмас. Мен буни ўзига ҳам айтдим. Мен унга душанба куни хабар юборган эдим: "Эй, Роберто, қани, сен бизга кераксан". Ҳамма унинг қандай гол киритганини кўрди. Ўшанда  мен ўйладим, ҳа у кўзларсиз ҳам ўйнай олади", - деди Мане.