Манолас
Ads

“Рома” клуби ҳимоячиси Костас Манолас янги мавсумни ҳам римликлар сафида ўтказадиган бўлди. Грециялик футболчининг сўзларига кўра у ҳеч қаерга кетишни режалаштирмаяпти.

“Шуни айтишим мумкинки, мен аниқ “Рома”да қоламан”, - дейди Манолас Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, унинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Айтиш керакки, Маноласга дастлаб Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби, кейинчалик эса  Лондонннинг “Челси” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди.