Мансур Тўғизбоев ва кикбоксингчиларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик MMA jangchisi Mansur (Mangust) To‘g‘izboev Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади. У нафақат спортчи, балки мамлакатимизнинг энг яхши ММА мураббийларидан бири ҳамдир.

Бугун кикбоксинг бўйича терма жамоамиз аъзолари ушбу мусобақада иштирок этиш учун Тошкент халқаро аэропортидан Венгрияга жўнаб кетишди.

Жаҳон чемпионатига терма жамоамиз таркиби

Фурқатбек Ёқубов (57 кг), Ҳумоюн Формонов (69 кг), Дилмурод Абдуҳалилов (74 кг), Жавоҳир Элбоев (81 кг), Шуҳрат Жўраев (84 кг), Жаҳонгир Ҳусанов (84 кг), Алишер Зайлобиддинов (86 кг), Музаффар Ғозиев (+94 кг).

Бош мураббий: Рашид Акалбаев.

Эслатиб ўтамиз, Венгрия шу вақтга қадар икки марта кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган. Дастлаб 1985 йили Будапешт ушбу йирик мусобақани қабул қилган бўлса, 2005 йили Серега шаҳрида ўтказилган.

>>> Мансур Тўғизбоев: Рақибларимни қисқа вақт ичида мағлуб қилишга ҳаракат қиламан

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!