Мақсуд Каримов:
Ads

Бундан аввалроқ Мақсуд Каримов бугун "Насаф"даги сўнгги учрашувини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Тажрибали ҳимоячи АГМКга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг бу ҳақда ўз фикрини билдириб ўтди.

- Аввалом бор,  шундай кунларга етказганига минг марта шукур. "Насаф"дек жамоанинг таркибида тўп тепганимдан, жамоанинг бир бўлаги бўлганимдан ғоятда фахрланаман. Бу жамоанинг ўтмиши шонли, салоҳияти жуда катта, шунингдек келажаги ҳам порлоқ. "Насаф" ҳамиша ўзбек футбол ишқибозларининг назаридаги жамоадир. Бу жамоада тўп тепганимдан фахрдаман.  Севимли жамоамнинг келгуси фаолиятига каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қоламан. Бу жамодан кетиш мен учун жуда оғир. Бу жамоа худди ўз оиламдек, ўйимдек бўлиб қолган. Мухлислар эса худди ўзимнинг ака-укаларимдек. Ҳаммангизга раҳмат айтаман.