Марадона Аргентина термаси устозини кескин танқид қилди
Ads

Афсонавий ҳужумчи Диего Марадона Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаолини Исландияга қарши (1:1) кечган ўйиндан кейин кескин танқид қилди.

“Агар терма жамоа шундай ўйнашда давом этса, Сампаоли Аргентинага қайта олмайди. Жамоа баҳсда тайёр эмасди, бу шармандалик! Исландияликларнинг бўйи баланд эканини инобатга олиб, бурчак зарбасини бир марта ҳам қисқа узатмалар орқали бошламадик.

Футболчиларни айбламайман. Мен жамоани тайёрлай олмаган бош мураббийни айблайман. Аргентинада умуман тайёргарлик бўлмади. Мусобақага 25 та зўр футболчи билан келиш мумкин, аммо улар билан ишлаш лозим”, – деди Марадона.