Марадона БАА жамоасида илк машғулотини ўтказди(фото)

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона БАА иккинчи дивизионида иштирок этувчи “Ал-Фужайра” жамоаси бошқарувидаги илк машғулотини ўтказди.

Май ойида аргентиналик мутахассис мазкур жамоада иш бошлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш жоиз, Марадонанинг сўнгги бошқарган жамоаси БААнинг “Ал-Васл” клуби бўлган эди. 2011/12 йилги мавсумда унинг бошқарувидаги клуб саккизинчи ўрин билан чекланган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар