Марадона: Биз 1990 йилги мундиални мағлубият билан бошлаб финалгача борганмиз
Ads

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона кеча ҳамюртларининг Исландияга (1:1) қарши кўрсатган ўйини ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлаганман. Бу 1990 йилги мундиалда содир бўлган эди. Лекин шунга қарамай биз ўша мусобақада финалга қадар етиб келганмиз.

Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз. Олға, Аргентина!”, - дейди Марадона.