Марадона жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона ошқозонидан операция қилинди. Берилган маълумотларга кўра жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечган.

Мексиканинг "Дорадос" клубида фаолият олиб бораётган 58 ёшли мутахассис январь ойининг бошида ошқозони билан боғлиқ ҳасталик сабаб касалхонага ётқизилган эди. Кейинчалик эса Буэнос-Айресдаги клиникалардан бирида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)