Марадона Либертадорес кубоги финали олдидан юзага келган тартибсизликда Аргентина президентини айблади
Ads

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона кеча "Ривер Плейт" - "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги Либертадорес кубоги финали олдидан "Монументаль" стадиони олдида содир бўлган тартибсизликда мамлакат президенти Маурисио Макрини айблади.

“Менинг юртимда ҳамма нарса ҳам унчалик яхши эмас. Президент яқинда вазият ўзгаришини айтганда кўп одамни алдаган эди. Айни дамда Аргентинада вазият жуда оғир,  талончилик, қотилик ва ҳужум қилишлар кескин ортган.

Либертадорес кубоги жавоб финали олдидан нималар бўлганидан хавотирдаман. Ҳукумат футболчилар хавфсизлигини таъминлаши шарт эди. Президентга шуни айтмоқчиманки, у фақатгина ўз фаровонлигини эмас, мамлакатга ҳам ғамхўрлик қилиш ҳақида ўйлаши керак”, - дейди Марадона.