Марадона Мексиканинг қуйи дивизион жамоасини бошқариши мумкин
Ads

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона яқин кунлар ичида Мексиканинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи “Дорадос” клубини бошқариши мумкин.

“Умид қиламанки у бу ишни қилади. Эртага Марадона “Дорадос” бош мураббийи сифатида эълон қилиниши мумкин.  Бу унинг яна бош мураббий бўлиши учун яхши имконият”, - TyC Sports муҳбири Мартин Аревало ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 57 ёшли мутахассис айни дамда Брестнинг “Динамо” клуби бошқарув кенгаши раиси ҳисобланади.