Марадона:
Ads

"Наполи" клуби ва Аргентина терма жамоаси афсонаси Диего Марадона жорий мавсум собиқ жамоасида А Серия чемпионлигини қўлга киритиш учун имконият бор деб ҳисобламоқда.

“Наполи” Италия чемпиони бўлиши мумкин. Шахсан мен клуб скудеттони қўлга киритишига ишонаман. Ҳозирги “Наполи” менга ҳудди ўзим ўйнаган даврдаги “Наполи”ни эслатиб юбормоқда”, - дейди футбол юлдузи La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Наполи” сўнгги бор 1990 йилда чемпионликни тантана қилган. Айни дамда эса мусобақанинг 29 тур якунларига кўра неаполликлар 73 очко тўплаган ҳолда пешқадам “Ювентус”дан бор йўғи 2 очко ортда қолишмоқда ва 2-ўринни эгаллаб туришибди.