Марадона нимадан норози?
Ads

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона Либертадорес кубоги финали жавоб баҳси Мадриддаги “Сантьягу Бернабеу” стадионида ўтишидан норози. Аввалига ўйин 24 ноябр куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо тартибсизликлар сабабли кўчирилган.

Жин урсин! Агар оилам финални кўрмоқчи бўлса, мен нима қилишим керак? Мадридга учиб бориш қанчалигини биласизми? Шунчаки, хавфсизликни кучайтириб, белгиланган жойда ўтказиш керак эди, – дея Марадонанинг сўзларининг келтиради Ole нашри.