Марадонанинг таништирув маросимига 25 мингдан зиёд мухлис келди (фото+видео)
Ads

Унинг кеча бўлиб ўтган таништирув маросимини кўриш учун "Эл Боске" стадионига 25 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди. Мухлислар уни футболка, ниқоб ва ҳаттоки татуажлар билан кутиб олишди. Майдонга эса афсонавий футболчининг катта либоси, "Химнастия"нинг рамзи бўлган бўри олиб чиқилди.

58 ёшли мутахассис ўзининг оташин нутқи билан йиғилганларнинг олқишига ҳам сазовор бўлди.

"Мен бирорта машғулотни ўтказиб юбормайман. Ким машғулотларда яхши иштирок этмаса, у ўйнамайди. Ваъда бераманки, шу ерда эканман мазкур клуб барчага ўрнак бўлади. Мен сеҳргар эмасман, аммо ишлашни яхши кўраман", - деди Марадона.