Марат Бикмаев - Суперлиганинг 1-голига муаллифлик қилди

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати — Суперлига баҳслари старт олди. Биринчи бўлиб баҳсларга “Қизилқум” – “Локомотив” киришди.

Айни пайтда мазкур беллашув давом этмоқда. 33-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Марат Бикмаев гол муаллифи.

Шу тариқа, Марат Бикмаев бу йилдан эътиборан Суперлига деб аталадиган чемпионатимизнинг дастлабки голига муаллифлик қилди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)