Марек Гамшик орзусини айтди
Ads

Италиянинг “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Марек Гамшик Словакия Футбол Иттифоқига берган интервюсида энг катта орзуси нима эканлигини маълум қилди.

“Мен ўзимни қари хис этаётганим йўқ. Худди 20 ёшли йигитдай хис этмоқдаман ўзимни. Хали бир неча йил юқори савияда ўйин намойиш этишим мумкин. Аммо фаолиятим ҳам аста-секинлик билан поёнига етиб бормоқда. Мен эса футболда нимадир қилишни ва соврин ютишни истаяпман.

“Наполи” билан Италия чемпионлигини қўлга киритиш – бу менинг ҳақиқий орзуимдир. Биз буни амалга оширишимиз мумкин. Балки, бу йил “Наполи” бунга қодирдир.

Менинг келажагим? Кўрамиз, “Наполи”да қолиш ёки Ватанимга қайтишни хали хал этмадим. Менимча, футболчилар учун максимал ёш 35-36 ёшдир”, – деб айтиб ўтди словакиялик футболчи.