Марез бир ҳафтадан буён “Лестер” машғулотларига бормаяпти

“Лестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Риёд Марез Англия Премьер-лигаси 27-тури доирасида “Манчестер Сити”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Жазоирлик футболчи яна “Лестер” машғулотларида иштирок этмаяпти.

У “Лестер” қишки трансфер бозори вақтида 65 млн евро эвазига “Манчестер Сити”га ўтишига йўл қўймагани туфайли бир ҳафтадан буён “тулкилар” машғулотларида иштирок  этмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!