Мария Шарапова совринларини қаерда сақлашини айтди

Россиялик Мария Шарапова "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақаларда ютиб олган бош совринларини қаерда сақлашини ошкор қилди.

"Бош совринларим ошхонамнинг рўпарасидаги ойнали жавонда туради. Бу хона энг оддий тарзда безатилган. Мен қимматбаҳо буюмлар, сувенирлар йиғишга қизиқмайман. Хонадонимга келган меҳмонларга барча совринларимни кўрсатаман, улардан беркитмайман. 

Лекин ҳеч қаерда, ҳеч қандай совринларим билан уйда тушган суратимни кўраолмайсизлар ", – дейди Шарапова.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!