Мария Шарапованинг Америкада ишлари беш
Мария Шарапова Америкада қандай ўйнамоқда?
Нью-Йорк шаҳрида "Катта дубулға" туркумидан жой олган сўнгги мусобақа – "US open" турнири ўтказилмоқда.
Ушбу мусобақанинг аёллар ўртасидаги биринчи давра баҳсларида россиялик Мария Шарапова швейцариялик Патти Шнидерни 6:2, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шунингдек, мазкур даврада руминиялик Сорана Кирстя эса америкалик Элисон Рискени 6:3, 3:6, 7:5 ҳисобида енгди.
Энди Сорана ва Мария иккинчи даврада ўзаро рақобатлашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар