Маркизио: Мен тайёрман ва янги саргузаштларни сабрсизлик билан кутяпман (ФОТО)
Ads

"Зенит" клубининг янги аъзоси Клаудио Маркизио Санкт-Петербург шаҳрига учиб келди. У самалётдан тушиши билан қуйидаги суратни ўз инстаграмига жойлаштирди.

"Мен тайёрман ва янги саргузаштларни сабрсизлик билан кутяпман", - деб ёзади футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Маркизионинг “Зенит”даги таништирув маросими эртага бўлиб ўтади.