Маркизио яна А Серияда ўйнайдими?
Ads

Айни дамда эркин агент мақомида юрган ярим ҳимоячи Клаудио Маркизио фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра куни кеча ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Кевин Строотманни "Марсел"га сотиб юборган “Рома” 32 ёшли тажрибали футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Маркизио бундан аввалроқ фаолиятини Италия клубларида давом эттирмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди. Унга "Зенит" ва "Спортинг", шунингдек Канаданинг "Монреаль Инпэкт" клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Маркизио “Ювентус”даги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг жорий ёз туринликлар билан амалдаги келишувини бекор қилган эди.