Маркос Алонсо отаси қилган ишни қилди

“Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсо Испания терма жамоаси сафида Англияга қарши бўлиб ўтаётган ўйинни асосий таркибда бошлади.

Эътиборлиси, бугун 27 ёшли футболчи “қизил фурия” сафида илк бор асосий таркибда майдонга тушди. Қизиқ томони, Алонсонинг отаси ҳам бундан 37 йил муқаддам Испания терма жамоаси сафида дебют ўйинини ўтказган ва ушбу баҳс “Уэмбли”да Англияга қарши бўлиб ўтган эди.

Маълумот учун, Маркос Алонсо асли “Реал” Мадрид тарбияланувчиси ҳисобланади. У “қироллик клуби” сафида 2010 йил 1та ўйинда майдонга тушган ҳолос. Унинг отаси эса фаолияти давомида “Атлетико” ва “Барселона”да ўйнаган. Алонсонинг бобоси эса 8 йил “Реал”да тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!