Марокаш - Эрон И.Р. Превью
Ads

Бугун ЖЧ-2018нинг “Б” гуруҳидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 20:00да “Крестовский”да Марокаш терма жамоаси Эрон Ислом Республикасига қарши майдонга тушади. 23:00да эса Португалия Испания билан куч синашади.

Қуйида Марокко - Эрон қарама-қаршилигининг превьюси билан танишишингиз мумкин.

Ушбу баҳсни Джюнейт Чакир бошчилигидаги туркиялик ҳакамлар бригадасига бошқариб боради.

Таъкидлаш керакки, Марокаш охирги марта ЖЧда 20 йил олдин иштирок этган ва гуруҳ босқичидан чиқаолмаган. Эрве Ренара бошчилигидаги терма жамоа Россияда бўлиб ўтаётган мундиалда ўз омадини синаб кўради. 

Эрон И.Р термаси ўз тарихида иккинчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, Карлуш Кейруш ушбу терма жамоани 7 йилдан буён бошқариб келмоқда, турнир якунида Кейруш ушбу лавозимни тарк этиши кутилмоқда.

Қуйида эса бугун асосий таркибда майдонга тушиши кутилаётган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин.

ЖЧ-2018 “Б” гуруҳи.

Марокаш - Эрон И.Р

"Крестовский"  20:00
Марокаш: 
Мунир эль-Кажуи; Хамза Мендиль, Ромен Саисс, Мехди Бенатиа, Ашраф Хакими; Хаким Зиейх, Мбарк Буссуфа, Юнес Беланда, Карим эль-Ахмади, Нуреддин Амрабат; Халид Бутаиб

Эрон: Али Бейраванд; Милад Мохаммади, Мортеза Пуралиганджи, Рузбех Чешми, Педжман Монтазери; Масуд Шоджаи, Эхсан Хаджсафи, Омид Эбрахими; Вахид Амири, Сердар Азмун, Алиреза Джаханбахш