Марокаш иккинчи бор Африка Миллатлар чемпионатида ғолиб бўлди

  • 8 февраль, 2021, 10:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Африка Миллатлар чемпионатининг финал учрашувида Марокаш терма жамоаси Малини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бош совринни қўлга киритди. Шу куни, голларга Суфиан Буфтини ва Аюб Ал-Кааби муаллифлик қилди.

Tecno

Таъкидлаш керакки, Марокаш фақат Африка қитъасида тўп сурувчи футболчилар иштирок этадиган ушбу мусобақада иккинчи марта ғалаба қозонди. Шунингдек, ушбу мусобақада Конго Демократик Республикаси терма жамоаси ҳам икки марта ғолиб бўлган. Ливия ва Тунис футболчилари эса, бир мартадан зафар қучган.

Мали - Марокаш - 0:2 (0:0)

Голлар: Буфтини, 69 - 0:1, Ал-Кааби, 79 - 0:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!