Маррей самурайга дарс берди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмасининг - АТР якуний чемпионати ўйинлари давом этмоқда. 

Мукофот жамғармаси етти ярим миллион АҚШ доллари бўлгани мусобақанинг Жон Макинрой гуруҳида мезбон теннисчи Энди Маррей муддатидан олдин плей-офф босқичига йўлланма олди.

Жаҳон рейтинги етакчиси иккинчи тур учрашувида япониялик Кей Нисикори билан беллашди. Гарчи Маррей биринчи сетда рақибига 6:7 ҳисобида ютқазган бўлса-да, кейингиларини 6:4, 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. 

Швейцариялик Станислас Вавринка эса хорватиялик Марин Чилич қаршилигини синдириб, ўйинда 7:6, 7:6 ҳисобида зафар қучди. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!