Франция чемпионатининг 27-турида “Марсель” ўз майдонида “Лион”ни қабул қилди.

Машҳур “Велодром” стадионида кечган ўйинда кучлар тенг келди – 1:1. Дастлаб, Карл Токо-Экамби 21-дақиқада ўз голи билан “Лион”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим охирларида Аркадиуш Милик (44') ҳисобни тенглаштирди ва бу ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)