Ads

"Марсель" клуби вингери Флориан Товен Европанинг ТОП-5 чемпионатларида 2018 йилда энг кўп гол урган тўпурарлар учлигига кириб олди.

Унга кўра 25 ёшли футболчи жорий йил бошидан буён рақиблари дарвозасига жами 17та тўп киритишга эришган. Бу кўрсатгич борасида Товендан юқорида фақатгина Криштиану Роналду ("Реал"/"Ювентус" 22та) ва Лионель Мессилар ("Барселона" 23та) боришмоқда.