Ads

Франциянинг “Марсель” клуби президенти Жак-Анри Эйро айни дамда “Челси” билан муносабатлари кескинлашиб бораётган Диего Костани ўз жамоасида кўришни жуда ҳам хоҳлаётганлигини яширмади.

“Менга унинг характери ва унинг жангаворлиги жуда ёқади. У шунчаки “Марсель” учун туғилган. Айни дамда унинг “Челси” билан шартномаси борасида муаммолари бор. Агар у бизга тўғри келса ва уни сотиб олишга қурбимиз етса, нега энди буни қилмаслигимиз лозим? Ҳамма нарса бўлиши мумкин”, - Эйро SFR Sport нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 28 ёшли ҳужумчи айни дамда Испанияда ва бошқа Англияга қайтишни истамаяпти. У яна ўзининг қадрдон жамоаси ҳисобланган “Атлетико” сафида тўп сурмоқчи. Бироқ, УЕФАнинг “матрасчилар”га қўйган таъқиқи сабаб у буни камида 2018 йилнинг январигача кутишга мажбур.